Загрузка...

Найди цель, ресурсы найдутся
© Mahatma Gandhi

ЛАБОРАТОРИЯ

   

«Chirchiq transformator zavodi» АЖ ихтиёрида «Трансформатор» синов маркази, шунингдек марказий ва метрология лабораторияси ва Ўрта Осиё ҳудудида  ягона аккредитация бўлган сертификациялаш бюроси мавжуд.

 

Синов маркази сертификациялаш бюросининг асосий вазифаси  «Chirchiq transformator zavodi» АЖнинг тайёр маҳсулотларини сертификатлаш учун зарур бўлган корхона бўлинмаларининг барча ишларини мувофиқлаштиришдан иборатдир.

 

«Трансформатор» синов марказининг тузилиши ва жиҳозланиши трансформаторлар ва КТП маҳсулотларини аккредитация соҳасида барча тоифада синовдан сифатли ва ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди.

 

Синов марказининг таркибида:

  • Трансформаторлар йиғишни оралиқ босқичларидан сўнг маҳсулотни сифатини назорат қилишни оширувчи  синов ўтказиладиган иккита дастлабки синов станциялари;
  • Тайёр маҳсулотнинг давлатлараро стандарлар, дастурлар ва маҳсулотнинг синов қўлланмалари талабларига мувофиқлиги буйича барча зарурий синовлари ўтказиладиган, куч ва ўлчов трасформаторларининг охирги синов станцияси.  Станция тўртта мустақил синов майдонга бўлинади, бу эса бир вақтнинг ўзида маҳсулотнинг турли нусхаларида турли синовларни амалга ошириш имконини беради. Ўрнатилган электр жиҳозлари, бошқа синовлар қаторида, қуввати 63000kVAгача бўлган трансформаторларни иситиш учун синовларни амалга оширишга имкон беради.
  • Трансформатор бакларининг механик чидамлилиги синовлари, шунингдек акустик синовлар ҳам худди шу станцияда амалга оширилади.
  • Комплектли трансформатор подстанциялари ва уларнинг таркибий қисмлари ва блокларини давлатлараро стандарлар, дастурлар ва маҳсулотнинг синов қўлланмалари талабларига мувофиқ барча зарурий синовларини ўтказиш станциялари;
  • Дифференциал реле ва ток ҳимоя кўрсаткичларини синов қилиш ва созлаш учун, шунингдек процессор техникасидан фойдаланган ҳолда назорат қилувчи қурилмалар учун «РЕТОМ» дастурий таъминот ва аппарат мажмуаси қўлланилади;
  •  Германия республикасининг WEB-TÜR фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 2000 kVгача амплитудали импульс кучланиш генератори каби ноёб ускунларни ўз ичига олган импульс синов лабораторияси;
  • Машинасозлик, назорат қилиш ва созлаш ускуналари билан жиҳозланган ўндан ортиқ электр агрегат генераторлари ўрнатилган машинасозлик мажмуасига эга. Қуввати 7500 kVAдан юқори, номинал кучланиши 0,4 ва 6,3 kVга тенг бўлган агрегат генераторлари фаолият кўрсатмоқда.

 

Марказий лобаратория таркибида:

 

 

  • санитар лаборатория;
  • электро магнит лаборатория;
  • механик лаборатория;
  • кимёвий лаборатория;
  • электро изоляцион лаборатория фаолият кўрсатмоқда