Загрузка...

Найди цель, ресурсы найдутся
© Mahatma Gandhi

КОРХОНА ТАРИХ

“CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI”  AJ нинг ташкил этилиши тарихи 1932 йилдан, каскади қурилаётган Чирчиқ ГЭСи ва азот-ўғитлар комбинатининг электр жиҳозларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш учун    «Чирчиққурилиш» электромеханик трест устахонаси ташкил этилганида бошланган.

 

1942 йил. Ленинграднинг "Электропульт" заводидан эвакуация қилинган асбоб-ускуналар ва ҳодимлар, ҳамда «Чирчиққурилиш» электромеханик трест устахонаси негизида «Электрошит» заводи ташкил этилган ва у Ўрта Осиёда уруш йилларида электрошитлар, куч трансформаторлари, подстанциялар ва бошқа электр жиҳозларни ишлаб чиқарадиган ягона корхона бўлди.

 

1942 йил. 12 апрел куни заводга “Электрошит” номи берилди.

 

1962 йил. Завод CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI га ўзгартирилди.

 

1995 йил. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, корхона акциядорлик жамиятига айлантирилди ва акциядорлар йиғилиши қарорига асосан “Трансформатор” ОТАЖ га ўзгартирилди.

 

 

2001 йил. Корхона акциядорлар йиғилиши қарорига асосан “Трансформатор” ОАЖ деб қайта номланди.

 

2004 йил. Акцияларнинг давлат пакети сотилди ва завод чет эл капитали иштирокидаги очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонага айлантирилди ва яна Чирчиқ трансформатор заводи деб қайта номланди.

2013 йил. Устав фондининг 99,97 % пакет акциялари Ўзбекистон Респубикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси мулкига берилди.

 

2015 йил.  2015-2016 йилларда Давлат мулкини хусусийлаштириш Дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123 сонли Қарорига мувофиқ «Chirchiq transformator zavodi» АЖнинг 99,5% миқдоридаги Давлат акция пакети «Узэлтехсаноат» АКнинг бирламчи устав фондига  берилиши лозим.

 

 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўзлаштириш тарихи:

 

 

1945 йил. Қуввати 50, 100, 180, 320 кВА, кучланиши 6/0,4 ва 10/0,4 кВ бўлган куч пасайтирувчи трансформаторлар ўзлаштирилди ва ишга туширилди.

 

1945-1954 йиллар. Кучланиши 6,0/0,4 В бўлган ТМ-50кВа куч трансформаторлари, СТ-22,СА-П,САМ-П пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

 

1952 йил. СССРда илк маротаба электростанциялар ва подстанцияларда фойдаланиш учун 6 кВ (КРУ-6кВ) тақсимловчи мосламалар ишлаб чиқилди ва тайёрланди. Шу йилнинг ўзида ТМО-50 туридаги бетон иситиш трансформатори ишлаб чиқарилди.

 

1954 йил. Қуввати 180 кВА бўлган ИКТП инвентарли комплект трансформатор подстанцияларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

 

1955 йил. СТН-500 турдаги янада кучли пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқарилди ва ўзлаштирилди.

 

1958 йил.  ГКТП 180/6/0,4.1 шаҳар туридаги комплект трансформатор подстанциялари ишлаб чиқарилди ва ўзлаштирилди.

 

1961 йил. ТМЗ-1000 куч трансформаторлари билан бутланган янги КНТП-1000 комплект трансформатор подстанциялари ишлаб чиқарилди ва ўзлаштирилди. Шу вақтни ўзида қуввати 630-1000кВА бўлган ТМЗ туридаги янги трансформаторлар чиқарилуви ўзлаштирилди.

 

1963 йил. ТМЗ-630-1000 мис ўрнига алюмин ўровли ТМН-2500/100 трансформаторлар подстанциялари, шунингдек кучланиш даражаси 35Кв бўлган ТМ-1000-35; 1600/35 турдаги трансформаторлар ишга туширилди.

 

1965 йил.  ТД-1000/35 трансформаторлари ўзлаштирилди ва ишга туширилди.

 

1970 йил. ТНЗ-1600/10 ёнмайдиган тўлдирувчи материалли трансформаторлар, ТМН-1000-6300/35,ТМН-2500/110,ТМН ва ТМТН -6300/110 кус трансформаторлар, "Электрон" автоматли КТП-630-1600/10 трансформатор подстанцияларига ишлов берилди ва ишлаб чиқарилди.

 

1973-1976 йиллар. Автомобиль ва темир йўлларда  мобил блокли трансформатор подстанциялари  ўзлаштирилди ва ишга туширилди.

 

1977 йил. Электровозлар учун ОДЦЭ-8500/10 туридаги трансформаторлар ишлаб чиқариш бошланди.

 

1982 йил. Кичик ўлчамли, қуввати 6,3 дан 25 кВА гача бўлган ТС, ТСТ бир фазали трансформаторлар чиқарилуви ўзлаштирилди.

 

1991 йил. Қуйидаги турдаги маҳсулотларнинг серияли ишлаб чиқариш ўзлаштирилди: РС-12 ТДН-10000/110-80 ўтказгичли ТД-10000/35-87; ТД-16000/35-87, ТМН-2500/110 трансформаторлари, АПКТПБ-2х4000,6300/35 ХЛ блокли подстанциялари.

 

1993-2000 йиллар. ТСУ 1,0-2,5; ТС-ТСТ бир фазали трансформаторлар, ҳамда МО-100, МП-301, МП-101 электромагнитлар, блокли ташилувчи КТПлар ва бошқа турдаги  маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ташкил қилинди ва жиҳозланди.

 

1995-2001 йиллар. Қуйидаги турдаги маҳсулотларнинг серияли ишлаб чиқариш ўзлаштирилди: ТДТН-40000/110; ТДТН-63000/110 ТРДН-40000/110;  ТРДН-63000/110 трансформаторлари.

 

2008-2012 йиллар.  Ишлаб чиқариш технологияси кенг кўламда модернизация қилинди, ҳамда 50дан ортиқ замонавий технологик асбоб-ускуналар харид қилинди.