Загрузка...

Найди цель, ресурсы найдутся
© Mahatma Gandhi

КОРХОНА ХАКИДА

1942 йилда ташкил топган ва мана 75 йилдирки трансформаторлар ва 25 дан 63000 kVA қувватга эга бўлган кучланиш синфи 6,10,35,110 kV комплектли трансформатор подстанциялар, ҳамда 125000 kVA қувватгача бўлган кучланиш синфи 500 kVгача бўлган турли мураккабликдаги кучли ток трансформаторлари ишлаб чиқариш бўйича  машинасозлик бозорида муваффақиятли ишлаб келмоқда. Бугунги кунда “Chirchiq transformator zavodi” АЖ Ўзбекистон Республикасида электротехник маҳсулотлар саноатида етакчи корхона бўлиб, сифат соҳасида замонавий ва юқори техлогияли анъаналарга, юқори малакали мутахассислар жамланган меҳнат жамоасига, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга юқори даражада ишончлиликка эга   корхона ҳисобланади.

 

 

 

 

 

1983 йилда КТП-1600/10 туридаги трансформаторли подстанциялар Москвадаги Кремль ҳукумат иншоотлари мажмуаси биноларига ўрнатилган. СОЮЗ АППОЛОН совет-Америка космик дастурини амалга оширишда ишга тушириш мажмуасини электр таъминотини “Chirchiq transformator zavodi” АЖ томонидан махсус ишлаб чиқилган ва тайёрланган “СИСТЕМА” трансформаторлари таъминлаган.  

 

 

 

 

 

 

 

 

1982 йилда Москва ҳукуматининг махсус буюртмасига асосан ўзи ишлаб чиқарган, ўз трансформаторлари билан жиҳозланган КТП-1000/10  махсус 2-трансформатор подстанцияси ўрнатилган ва у Останкино телемажмуасининг 300 метр баландликда ўрнатилди ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.